Maqolalar : Raxmatova G
Мақолада 1-тиаиндан, 1-тиохроман, 2,5-диметил-1-тиаиндан ва 6-метил-1-тиохроманларнинг AlCI3 катализатори иштирокида дихлорметан эритмасида сирка кислотанинг хлорангидриди билан диациллаш реакцияси ўрганилган. Реакция натижасида 1-тиаиндан, 1-тиохроман ва 2 метил-1-тиаинданларнинг мўл миқдордаги катализатор ва ацилловчи агентлар иштирокида диациллаш реакциялари бормаслиги аниқланди. Бироқ 2,5- диметил 1-тиаиндан ва 6-метил-1-тиохроманларнинг сирка кислота хлорангидриди билан ацилловчи агент ва катализаторларнинг мўл миқдорида диациллаш реакциясига киришиши ва реакция натижасида 2,5-диметил-3,6-диацетил-1-тиаинден ҳосил бўлиши аниқланди.
#сирка ангидрид #ациллаш #диациллаш #дигидрирлаш #метилен хлорид #ацилловчи агент #бензотиофен #тиаинден #тиаиндан #тиохроман