Статьи
Мақолада тўртинчи тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенглама учун битта нолокал масала ўрганилган. Масала ечимининг ягоналиги спектрал усул билан исботланган. Масала ечимининг мавжудлигини исботлаш учун ўзгарувчиларни ажратиш усули қўлланилган.
#ўзгарувчиларни ажратиш усули #масала ечимининг ягоналиги #спектрал усул #нолокал масала
Мақолада бузиладиган гиперболик типдаги иккинчи тур тенглама ўзининг характеристикалари билан чегараланган соҳада қаралган. Қаралаётган тенглама учун силжишли бир масала баён қилинган. Қўйилган масаланинг ечими қаралаётган тенгламанинг умумий ечимидан фойдаланиб топилган. Қўйилган масаланинг бир қийматли ечилиши учун берилган функцияларга зарурий шартлар топилган. Ўрганиш жараёнида Похгаммер символи ва Гаусснинг гипергеометрик функцияси хоссаларидан фойдаланилган.
#силжишли масала #гиперболик типдаги тенглама
Мақолада Марказий Фарғонанинг суғориладиган ўтлоқи саз тупроқлари мисолида антропоген омилларнинг гидроморф тупроқлар эволюцияланишидаги роли очиб берилган. Тупроқларнинг генетик қатламларидаги морфологик ўзгаришлар, хусусан, янги яралмаларнинг микроморфологиясидаги ўзгаришлар тарихий-географик, тупроқ-географик усуллар орқали ифодаланган.
#гипс #морфология #карбонат #антропоген омил #тадрижий ривожланиш #арзиқ #шўх
Мақолада анор пўстлоғи таркибида учрайдиган полифеноллар ва галл кислотасининг олиниши ҳақида маълумотлар келтирилган.
#флавоноидлар #полифеноллар #антиоксидантлар #алкалоидлар #танин #анор пўстлоғи
Мақола Қанғ маданияти ҳақида бўлиб, унда Хитой ёзма манбаларидаги тарихий маълумотлар ва Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларда аниқланган қанғ маданияти сақланмалари асосида уларнинг жойлашув ҳудудлари, хитой манбаларидаги номланиши, топилмаларни қиёсий солиштириш натижалари ва турли маданиятларнинг таъсири ёритилган.
#Қанғ давлати #Джанг Чиян #Хитой ёзма манбалари #Қанғ давлати ҳудуди #қанғларнинг археологик топилмалари #катакомба #подбой
Мақолада 1939 йилда Катта Фарғона каналининг тезкор қурилишида археологик
экспедициянинг ташкил этилиши ва фаолиятининг илмий аҳамияти кўрсатилган. "Узкомстарис"
фонди материаллари асосида экспедициянинг ташкилий жиҳатлари ёритилган. Фарғона водийси
“мусулмон ренессанси” шаҳарларига оид илмий хулосаларнинг ретроспектив ва таҳлилий натижалари
тақдим этилган.
#Фарғона водийси #Андижон #Узкомстарис #Марғилон #археологик ѐдгорлик #Катта Фарғона канали #археологик назорат #Риштон #Қува #“мусулмон ренессанси”
Мақолада Фарғона водийси халқларининг анъанавий дафн ва таъзия билан боғлиқ урф-одат ҳамда маросимлари ўрганилган. Унда турли хил этник жамоаларда кўриб чиқилаётган масалага оид материаллар ўзаро қиёсий таҳлил қилинган.
#урф-одат #Фарғона водийси #ўтроқ аҳоли #кўчманчи халқлар #дафн ва таъзия маросимлари
В статье рассматриваются вопросы двустороннего и многостороннего сотрудничества ЕС
с Республикой Узбекистан. Автором изучен уровень влияния образования на отдельные сферы
производственных сил. Оценены место и роль высшего образования в политике государств
евроатлантических структур, а также роль высших учебных заведений в национальном и
региональном развитии западных стран. Проанализированы процессы реализации совместных
проектов Темпус и Эрасмус + в рамках сотрудничества между ЕС и Республикой Узбекистан.
#высшее образование #сотрудничество #Европейский Союз #Республика Узбекистан #национальное и региональное развитие
Мақола Ўрта Осиёнинг қатор ҳудудларида муайян этнографик гуруҳ сифатида шаклланган
аҳоли гуруҳини англатувчи этноним – “хўжа” тоифасининг келиб чиқиши ва шаклланишига
бағишланган. Унда аҳолининг ушбу тоифаси Ўрта Осиёдан ташқари, Қозоғистон, Қошғар, Ўрта ва
Яқин Шарқ давлатларида ҳам учраши ва у турли маъноларда қўлланилганлиги, оқсуяк табақаси
сифатида маълум имтиёзларга эга бўлганлиги каби маълумотлар таҳлил қилинган.
#Ўрта Осиѐ #этноним #ижтимоий мавқе #топонимик материаллар #хўжа атамаси #аҳоли тоифаси #араблар
Мақолада Фарғона водийси қорақалпоқ этник гуруҳларининг кийимларидаги анъанавий жиҳатлар тарихий-этнографик аспектда ёритиб берилган. Ўзбек-қорақалпоқ этномаданий алоқаларининг интеграциялашув жараёнлари қиёсий таҳлил қилинган.
Мақолада Туркистон ўлкасида суд тизими, унинг таркибий тузилиши, судларнинг турлари
тўғрисида маълумот берилган. Суд тизимидаги лавозимлар соҳиблари (қозилар)нинг фаолияти, қозилик
лавозимини эгаллаш учун қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Россия
империяси томонидан ўлка суд тизимининг ўрганилиши, унга нисбатан олиб борилган сиёсати,
судлардаги ўзгаришлар ва уларга маҳаллий аҳолининг муносабати ёритилган.
#қози #Россия Империяси #қозикалон #Туркистон ўлкаси #судлар #қозилик судлари #қози ул-қуззот #қози ал-аскарий #қози раис
Мақолада иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек миллий матбуотида фронт газеталарининг
вужудга келиши, уларда жангчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мақолаларнинг чоп
этилиши ва ўзбек жангчиларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўз боради.
#фронт газеталари #ўзбек жангчилар #“Душманга қарши олға” #“Қизил армия” #“Қизил Ўзбекистон” #“Ватан шарафи учун” #Таран #Аҳмаджон Шукуров #Раҳима Алимова
Мақолада 1920-1924 йилларда Бухорода ҳаво флотини ташкил этиш, самолётлар қатновини йўлга
қўйиш соҳасида амалга оширилган ишлар бирламчи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб
берилган.
#чақирим #авиация #самолёт #аэропорт #тезлик #тижорат банки #ҳаво кемаси #акция #хайрия #ҳаво флоти #аэроплан #ҳарбий аэроплан #от кучи #ширкат #флот дўстлари
Мақолада 1994 йилги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайлов жараёнига
тайёргарлик, Марказий сайлов комиссияси фаолияти, ҳудудларда сайловни ўтказувчи сайлов
округларининг тузилиши хусусида сўз юритилган.
#қонун #сайлов #Олий Мажлис #депутат #сессия #сайлов округи #Марказий сайлов комиссияси #Олий Кенгаш
Мақолада буюк немис шоири Ҳайнрих Ҳайненинг ҳаёти ва ижодидаги аёллар ҳақида боради.
#рад этилган севги #биринчи муҳаббат #баҳорги гул #бўса олмоқ #ҳис-туйғулар #тонгги атиргул #гўзаллик қурбони #никоҳсиз турмуш #кузги гул
Мақолада ўзбек шеъриятида ижровий лириканинг шаклланиш босқичлари, тарихи ва тадрижи,
ижровий лирика табиатига хос жиҳатлар тадқиқ этилган. Эркин Воҳидовнинг ижровий лирикага
мансуб шеърлари таҳлили орқали ҳозирги ўзбек шеъриятининг шаклий-мазмуний янгиланишлари
кўрсатиб берилган.
#сарлавҳа #лирик кечинма #ижровий лирика #сарлавҳа ости изоҳи #рамка унсурлари
Мазкур мақолада меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолини ногиронликка олиб келувчи сабабларнинг охирги ўн йилликдаги ўзгариш тенденцияси келтирилган. Унда ногиронликка сабаб бўлувчи касалликларнинг жойлашган ўрнига алоҳида аҳамият берилган.
#таҳлил #динамика #даража #ногиронлик #улуш #касаллик синфлари
Мақолада анъанавий поэтик туркумлар яратишда муштаракликка эга бўлган Амоний Арабоний,
Дилшоди Барно, Анбар отин, Завқий, Ҳусайнқули Муҳсиний, Абдураҳмон Водилий шеърияти илмий
таҳлилга тортилган.Уларнинг лирик меросидаги мавжуд Фарғона номи билан боғлиқ сўз қўллаш
маҳорати ва адабий таъсир масаласи қиёслаб ўрганилган.
#тасвирийлик #муштараклик #анъанавий поэтик туркумлар #давр муаммолари #жамиятдаги салбий иллатлар #сўз қўллаш маҳорати
Мақолада ўзбек достончилигининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Муаллиф бу кўп асрлик
санъатнинг ўзига хос томонларини ёритар экан, ўзбек халқ достончилигининг педагогик
анъаналарини батафсил баён этади. Мақолада турли достончилик мактабларининг ўзига хосликлари
умумий эпик анъаналарга дахлдорлиги таъкидланади.
#бахши #халқ оғзаки ижоди #импровизация #халқ педагогикаси #қаҳрамонлик эпоси #достончилик #достончилик мактаблари
Ушбу мақолада ўқувчиларнинг стереометрия масалаларини ечишда йўл қўядиган типик хатолари ва уларни бартараф этиш йўллари ўрганилган.
#стереометрия масалалари #типик хатолар
Мақолада Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” достонидаги бадиий асар тилининг ўзига хос
хусусияти ва мажозий образ яратиш маҳорати ёритилган. Халқ оғзаки ижодига оид бўлган иборалар,
мақоллар, афсона ва ривоятлар таҳлил қилинган. Бадиий асарда тасвирийлик ва ифодалилик давр
муҳитини, адабий тилни, урф-одатларни ўзида акс эттирган. Шоир яшаган давр, ижтимоий муҳит
“Лисонут-тайр” достонида қушлар воситасида намоён бўлади. Алишер Навоий асарларида бадиий
тасвир ва ифода воситаларининг турли шакллари таҳлил қилинган.
#характер #фольклор #бадиий образ #бадиий тасвир #аллегория #мажоз #мақол #ифода воситалари #ғоявий мазмун
Мақолада ХХ аср ўзбек-корейс адабиётида оила ва оилавий қадриятлар масаласи ҳикоялар
таҳлили воситасида ёритилган. Унда ижодкорларнинг образ яратиш маҳорати, олам ва одам ҳақидаги
қарашлари, қадриятлар масаласи ўрганилган.
#образ #қадрият #оила #постмодернизм #муаллиф нутқи #оилавий қадриятлар #типологик ўхшашлик #маҳак тоши #ассоциатив сюжет
Вермикулит асосида олинган ионитни полиэтиленполиамин иштирокида аминлаш орқали таркибида азот ва олтингугурт тутган алюминосиликатларнинг физик-кимёвий хоссалари ўрганилди. Бунинг учун бир хил миқдорда, ҳар хил вақт, ҳарорат ва турли хил концентрацияда модификациялаш олиб борилди. Олинган ионит ишқор билан титрланиб, САС қиймати аниқланди.
#монтмориллонит #адсорбент #вермикулит #полиэтиленполиамин #алюминосиликат #филосиликат #ион алмашинуви жараёнлари
Мақолада сўз бирикмаси қисмлари орасидаги семантик мутаносиблик ва номутаносиблик ҳақида
фикр юритилади.
#валентлик #оксюморон #семантик муносабат #ғайриодатий бирикма #синтактик қолип #семантик мутаносиблик
Мақолада тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ўқув жараёни ва аниқроғи инглиз тилини ўрганишда мустақил билим олиш фаолияти даражасини аниқлаш бўйича экспериментнинг асосий қоидалари очиб берилган. Ўз-ўзини тарбиялаш мезонларини асослаш ва қўллаш келтирилган, камчиликлар ва қийинчиликлар тавсифланган, бошқарувни такомиллаштириш ва талабаларнинг мустақил ишларини самарали услубий қўллаб-қувватлаш йўллари кўрсатилган.
#компетенция #диагностика #мезон #қийинчиликлар #мустақил билим олиш #тиббиёт талабалари #чет тили касбий малакаси #ўзаробоғлиқлик #камчиликлар
Мақолада диалогик дискурсда антропонимларнинг ўзига хос коммуникатив-функционал
хусусиятлари таҳлил этилган.
#адресант #адресат #антропоним #диалогик дискурс #нутқ релеванти #ўзбек мулoқoт хулқи
Мақолада минерал ўғитлар ва уларнинг турлари, таркибида ферроцен сақловчи суюқ азотли ўғитларнинг олиниши айрим спектрал таҳлиллари келтириб ўтилган.
Мақолада ўзбек ва француз тилларида эрта ёшлик/ jeunesse даврининг лексик ва семантик
ифодаси ёритилган. Ўзбек тилидаги "ёшлик" тушунчаси 100 та дан ортиқ лексемадан иборат бўлиб,
улар орасида сўзларнинг турли гуруҳларига тегишли сўзлар, таърифланган "ёшлик даври" нинг турли
номлари ёшларнинг номланишларини ўз ичига олган отлар, шунингдек, "ёшлик" тушунчаси билан
боғлиқ бўлган фазилатлар, жараёнлар ва хатти-ҳаракатлар энг катта гуруҳни ташкил қилади.
#wife #young age #lexeme #synonymy #adjective #verbs #different #young/fresh-grown #very young #young boy #girl #lexical-grammatical variation
Мақолада Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ўзбек тилининг ўғиз ва қипчоқ лаҳжаларида
гаплашувчи аҳолиси тилидаги инглиз, француз ва немис тилига оид сўзлар асосида шаклланган айрим
лақабларнинг лексик-семантик хусусиятлари таҳлил қилинган.
#лақаб #Европа тилларидан ўзлашган сўзлар орқали шаклланган лақаблар #лақабларнинг ўрганилиши #ўзбекча сўзлар #инглизча сўзлар
Мақолада архив ҳужжатлари ва мавжуд адабиётлардаги маълумотлар асосида Россия империяси ҳукмронлиги даврида Фарғона водийси қишлоқларида халқ ғалаёнлари ўрганилган. Муаллиф тадқиқ этилаётган даврда деҳқонларнинг аянчли аҳволи, уларнинг мустамлакачи ҳокимияти, маҳаллий феодалларга қарши норозилик ҳаракатлари ва уларнинг оқибатларини таҳлил қилади.
#Фарғона вилояти #десятина #уезд #волость #участка #деҳқон #ёлланма меҳнат #губернатор #элликбоши #ерсиз деҳқонлар #босқинчилар #бошпанасизлар
Мақолада ўзбек миллий сўз ўйинлари, уларнинг турлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари ҳақида
фикр юритилади. Жумладан, сўз ўйинларининг тил сатҳларида намоён бўладиган “фоностилистик
ўйин”, “фонографик ўйин”, “лексик-семантик ўйин”, “морфологик ўйин”, “синтактик ўйин” каби турлари
лингвостилистик жиҳатдан таҳлилга тортилади.
#аския #сўз ўйини #ўзбек миллий сўз ўйини
Мақолада тадбиркорлик маданиятининг тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, шаклланиши ва такомиллашуви илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадбиркорлик маданиятининг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва ҳуқуқий асосларининг шаклланишида миллий анъаналаримиз, урф- одатларимиз ҳамда умминсоний қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги, миллий меросимизнинг аҳамиятини ижтимоий-маданий жиҳатдан таҳлил қилишга ҳаракат қилинган.
#анъана #одатлар #миллий қадриятлар #аксиология #умуминсоний қадриятлар #тадбиркорлик маданияти
Мақола инглиз тилида “ear-қулоқ” семасига эга бўлган сўзларнинг семантик хусусиятларини
таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, унда инглиз тилидаги бундай лексемаларнинг ахборот
етказишдаги роли ва уларнинг стилистик хусусиятлари ёритилган.
#модель #концепт #антропоним #соматизм #дуалистик #линотип #тутама
Мақолада XIX аср викториан даври инглиз адабиёти вакиласи бўлган Шарлотта Бронте ижоди таҳлилга тортилган. Шарлотта Бронте ижодидаги рамзлар тасвири унинг асарлари мисолида очиб беришга эътибор қаратилган.
#рамз #табиат #биография #қуш #аёллар насри
Мақолада фолчи, ромчи образлари ҳажвий-юмористик руҳдаги асарларнинг анъанавий ҳажвий қиёфаларидан бири сифатида ўрганилган.
#юмор #ром #фол #фолчи #шомон #ҳажвий характер #кулги #ҳажвий асар
Мақолада гўзаллик концепти ва уни ифодаловчи фонетик-фонологик воситаларнинг ўзбек ва
инглиз тилларидаги қиёсий тадқиқи амалга оширилган. Бу орқали инсон ва унинг ички, ташқи
гўзаллигини акс эттирувчи мазкур воситаларнинг икки тил луғат фондида, сўзлашув нутқида ҳамда
бадиий матндаги ўрнини белгилаш мақсад қилинган.
#гўзаллик #лингвопоэтика #аллитерация #ассонанс #фонопоэтика #оҳангдошлик #консонанс
Мақолада турли тиллардаги соматик сўзлар иштирокидаги фразеологизмларнинг қандай шаклланиши, олимларнинг турли тиллардаги соматизмларнинг таърифи, луғат бойлигининг кўпайишидаги ўзгаришлар, ҳозирги кунда ушбу масалалар долзарб бўлиб келаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, фразеологизмларнинг таҳлили немис, ўзбек, рус тиллари орқали берилмоқда.
#структура #маъно #метафора #кўчим #фразеологизм #стилистика #соматизм #луғат бойлиги #метономия #лексик тизим #парспротата
В статье проведён анализ фразеологизмов английского и узбекского языков с антропонимом. В данную статью включены обороты и выражения английского языка с антропонимом библейского происхождения, а также фразеологические единицы, в которых имя собственное заимствовано из священных писаний Корана.
#антропоним #фразеологик бирликлар #этноним #Инжил фразеологизмлар
Мақола ўзбек миллий лексикографияси янги тараққиёт босқичида сўзларни изоҳлашнинг ўзига
хос усуллари, тадқиқ этилиши, талқинлари хусусида фикр юритилган бўлиб, миллий ғоя
тушунчаларини ифодаловчи атов бирликларининг лексикографик талқини янги изоҳли луғатда давр
талаблари даражасида амалга оширилганлиги, янги тараққиёт босқичидаги ютуқлари ҳақида
тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Мақолада морфемик бирликларнинг вазифасига кўра турлари, қўшимчалар таснифидаги ўзгаришлар ёритилган. Сўз ясовчи, муносабат шакллари, луғавий шакл ясовчи морфемаларнинг номланишига изоҳлар берилган.
#морфема #аффикс #синтактик шакл ясовчи #муносабат шакллари
Мақолада ўзбек мумтоз шеъриятининг атоқли намояндаларидан бири Увайсий ижодида ижтимоий воқеликнинг лирик ифодаси, анъана ва ўзига хослик, бадиий маҳорат масалалари хусусида сўз боради.
#анъана #бадиий маҳорат #ижтимоий ҳаёт #ўзига хослик #лирик кечинма
Мақолада фразеологик луғатлар, жумладан, ўқув фразеологик луғатлар сўзлигини танлаш,
ўқув фразеологик луғат тузишнинг лингвистик томонлари, ўзбек фразеографик луғатчилиги, ўзбек
ўқув фразеографиясининг тараққиёт босқичлари, луғатчилик тарихи, кўп тилли луғатлар ва луғат
корпуси ҳақида сўз боради.
#фразеологизм #ўқув луғати #ўқув луғатчилиги #луғат-грамматика #фразеологик луғат
Мақолада Карл Райхл ўзбек фольклоршуносларининг илмий ишларидан кенг фойдаланган ва ўз тадқиқотларида уларга инглиз ва немис тилларида кенг муносабат билдирган таниқли туркшунослардан бири эканлиги, унинг ўзбек фольклори таржимони ва тадқиқотчиси сифатида фаолияти, немис ва инглиз тилларида амалга оширган таржималари, яратган илмий тадқиқотларининг мазмун-моҳияти, мундарижаси, тузилиши ҳақида фикр юритилган. Жаҳон фольклоршунослигида ўзбек фольклорига қиёсий ёндашув асослари ҳамда усуллари Карл Райхлнинг инглиз тилидаги таржима ва тадқиқотлари мисолида аниқланган.
#таржима #фольклор #эпос #достон #таржимон #тадқиқотчи #ўзбек фольклори #Карл Райхл #турк эпоси
Мақолада ёшлар маънавиятига қудратли социал-психологик таъсир кўрсатувчи омиллар бири
- компьютер ўйинларидан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш масаласи муҳокама қилинган.
Ўтказилган ижтимоий сўров ва тажрибалар натижалари келтирилган. Компьютер ўқув ўйинларини
яратишда эътиборга молик жиҳатлар юзасидан таклифлар берилган. Педагогик компьютер
ўйинларини яратиш ва қўллаш жараёнида юзага келувчи муаммолар санаб ўтилган ва ечим сифатида
муаллифлар таклифлари келтрилган.
#маънавият #мафкура #психофизиология #ахборот #Методика #дидактика #компьютер ўйинлари
Мақолада улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг фарзанд тарбияси ҳақидаги қарашлари, ота- оналарнинг бурч ҳамда вазифалари хусусидаги фикрлари таҳлилга тортилган.
#анъана #таълим-тарбия #ижтимоий тараққиёт #оилавий муҳит #бурч ва масъулият
Мақолада креативлик тушунчасига оид педагог ва талаба ёшларнинг креативлик ‒ янгилик яратиш,
муаммоларни ечишга қаратилган ижодий қобилияти эканлиги, унинг мазмунида оригиналлик, амалийлик,
ноодатийлик ва эркинлик ҳақида хорижлик олимлар фикрлари баён этилган.
#ижодкорлик #креативлик #стереотиплар #креатив фикрлаш #педагог ва талаба – ёшлар
Мақолада жаргонлар ҳақида қисқача тасниф берилади ҳамда турли табақа вакиллари томонидан жаргонларнинг ишлатилиши кўриб чиқилади.
#жамият #жаргонлар #арголар
Мақолада олий таълим муассасалари талабаларида мустақил ишларни ташкил этишнинг ўзига хос
педагогик хусусиятлари, имкониятлари, ўқитишинг дидактик мақсад ва вазифалари асосида талабаларни
мустақил ва ижодий ишларини ташкил этиш асосида мантиқан, таҳлилий фикрлаш ва ўз-ўзини назорат
қилишга ўргатиш асосида ўқув билиш фаолиятини таркиб топтириш йўллари ёритилган. Инновацион
ёндашув асосида талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишнинг намунавий режаси келтирилган.
#воситалари #мустақил ишлар мазмуни #ўқитиш шакллари #методлари #касбий педагогик фаолият #ўқитувчиларнинг шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш
Мақолада стандарт тўқимачилик ва енгил саноат терминологиясини қайта кўриб чиқиш кераклиги
тўғрисида фикр юритилган. Мақолада "термин" тушунчаси тизимлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган.
Тилшунослик ва техникани тавсифлаш ўртасидаги "номутаносиблик"ни бартараф этиш, тўқимачилик
терминологиясини стандартлаштириш муаммоси юзасидан бир қанча тилшуносларнинг фикр ва
мулоҳазалари келтирилган.
#ипак #терминологик луғат #тўқимачилик саноати #мато #мунозарали терминлар #замонавий тўқимачилик терминлари #таркибий терминлар #аралаш терминлар #сунъий тола #синтетик тола #соҳавий терминологик тизим