Статьи : Mamatqulov Akmal Yaxshibayevich
Совет давлати халқ хўжалигининг муайян территориал қисми иқтисодий районлар деб аталиб, улар
ўзининг ихтисослаштирилганлиги билан алоҳида ажралиб турган. Социалистик ишлаб чиқариш қоидаларига
амал қилиб келинган бу районларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бутун мамлакат халқ хўжалиги
эҳтиёжларини қондирган. Иқтисодий районлар таркибидаги республикалар ёки ҳудудлар сонига қараб “Катта
иқтисодий район” деб ҳам аталган. Ўрта Осиё иқтисодий райони ҳам катта иқтисодий район таркибига
кирган бўлиб, унинг асосий районларидан бири Ўзбекистон ҳам бир неча иқтисодий районга бўлинган.
Ўзбекистон иқтисодий райони ўзининг табиий шароити хилма-хил ва, асосан, халқ хўжалигининг турли
тармоқларини ривожлантириш учун қулайлиги, республикада кенг майдонни эгаллаган водийлари, жазирама
қум саҳролари, тоғлари, ер ости ва бошқа табиий бойликлари билан алоҳида ажралиб турган. Мақолада
манбалар асосида Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий районларидан бири бўлган Самарқанд-Қарши унинг
мамлакат халқ хўжалигидаги ўрни таҳлил қилиб берилади.
#концепция #цинк #энергетика #минтақа #ҳудуд #ирригация #халқ хўжалиги #машинасозлик #черепица #субтропик мева #иқтисодий район #моддий - техник база #механизациялаш #иссиқлик корхонаси #овозли киноаппаратура #тери заводи #пахта тозалаш заводи #мева консерва заводи #ёғ экстракт заводи #пластик тупроқ #керамик қувур #электрокимё комбинати #иссиқ электро марказ #радиобошқарма #графит кони #ром #нитрат #аммоний азот