Статьи : Pardayeva Z
Мақолада роман жанри культурологик жиҳатдан қиѐсланади. Забардаст қирғиз ѐзувчиси Чингиз Айтматовнинг ―Жамила‖ қиссаси ва истеъдодли ўзбек ѐзувчиси Луқмон Бўрихоннинг ―Жазирамадаги одамлар‖ романи қиѐсий таҳлил этилиб, икки асарга хос мавзу ва ғоя талқини очиб берилади.
#жанр #роман #тадриж
Мақолада “оламнинг манзараси” тушунчаси дунёқарашга боғлиқ эканлиги, бу икки тушунчага маданият моҳиятидан келиб чиқиб аниқлик киритиш мумкинлиги тасдиқланади. “Оламнинг манзараси” тушунчаси фундаментал тушунчаларга оид бўлиб, инсон ва унинг ҳаётининг ўзига хослигини, олам билан алоқадорлигини, унинг оламда яшаш муҳим омилларини ифодалайди. Мақолада А.Ахматова ва М.Цветаева шеърий ижодида “сув”, “қуш”, “овоз” каби сўзлар мисолида қўлланган метафоралар оламнинг модели метафоризацияси сифатида талқин этилган.
#метафора #метафоризация #метафорик концепт #оламнинг метафорик модели #лирик образ