Статьи : Yeshimbetov A

27-31 406 Aug 9, 2022 1:43:42 PM
Аннотация

Нуклеофил реагентларнинг карбонил гуруҳига мансуб бўлган углерод атомига бирикиши фундаментал реакциялардан бири ҳисобланиб, катта қизиқиш уйғотади, чунки у кимѐвий ва биокимѐвий жараѐнларда анча аҳамиятга эга. Органик реагентнинг таутомер ҳолатлар мувозанати, функционал гуруҳларнинг реакцион қобилиятини белгилайди. Реагентларнинг таутомер ҳолатлари реакцион қобилиятини ўрганиш кейинги изланишларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, таутомер ҳолатлар мувозанатига ўринбосарлар ҳамда реакцион марказлардаги атомларнинг эффектив зарядлари таъсирини ўрганиш долзарб масала, деб ҳисобланади.

#оптимизация #энергия #диаграмма #Шифф асослари #ярим эмпирик усуллар #таутомерли ҳолатлар #барқарорлик қийматлари #ҳосил бўлиш иссиқлиги (ΔНf) #реакция энтальпияси (ΔHr) #рентген таҳлил усули #торцион бурчак #барқарор ҳолат #энергетик сатҳ #боғ узунлиги #ўтиш барьери

15-21 398 Aug 11, 2022 2:31:35 PM
Аннотация

Бетулин ва унинг ҳосилаларини назарий ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, математик моделлаш программалари бетулин ва унинг ҳосилалари учун структура-спектр-хусусият (хосса) каби ўзаро боғланишларни сифат ва миқдорий жиҳатдан ўрганиш имконини юзага чиқаради. Назарий изланишлар натижасида бетулиннинг ҳали синтез қилинмаган, юқори биологик фаолликка эга бўлган ҳосилаларини аниқлаш мумкин.

#бактерия #замбуруғ #квант-кимёвий ҳисоблаш #радиация #ЯМР #математик моделлаш #бетулин #бетулон #бетулон алдегиди #ноэмпирик #ярим эмпирик #рентген тузилиш таҳлили #СhemOffice #ACD Labs #Portable Mest ReNova #RM1 #PM6 #PM7 #тритерпен #лупан #қайин