Статьи : Xayitbayev A X

13-18 373 Aug 8, 2022 3:43:28 PM
Аннотация

Кимѐвий, гидролиз, кўмир қазиб чиқариш, нефтькимѐ, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бир неча йиллар 
давомида ишлаш жараѐнида асосий маҳсулот билан бирга юз миллион тонналаб чиқиндилар ҳам ҳосил қилади. 
Кўпинча, мазкур корхоналарда бундай чиқиндиларни қайта ишлаш кўзда тутилмаган. Бунинг натижасида 
табиий ресурсларнинг камайиши, чиқиндилар билан ѐн атрофнинг ифлосланиши ҳамда турли заҳарли 
моддаларнинг сув, ҳаво ва тупроқ таркибига тушиши юзага келади. 

#фосфогипс #утилизация #ишлаб чиқариш чиқиндилари #композит #техноген чиқиндилар #композицион материаллар (КМ) #карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) #карбамид-формальдегид смоласи (КФС) #фосфогипс (ФГ)

25-29 329 Aug 16, 2022 4:30:07 PM
Аннотация

Бугунги кунда фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, экспорт ўрнини босувчи маҳаллий доривор препаратлар яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудида
ўсувчи Betula pendula дарахти пўстлоғи таркибидан бетулин ажратиб олиш, ажратиб олинган бетулин асосида унинг турли хил ҳосилаларини синтез қилиш, олинган моддаларнинг тузилишини ўрганишнинг физикавий методлари баён этилган. Бу изланишлар асосида маҳаллий доривор моддалар яратиш ишлари амалга оширилади.

 

#экстракция #ИКспектроскопия #бетулин #Betula pendula #бетулон кислота #Джонс реактиви #гаултерин #фитостерин