Статьи : Kushiyev X
Мақолада тупроқ NaCl билан шўрланганда унинг таркибидаги цитокинин, ИУК ва АБК миқдорининг ўзгариши, картошканинг ўсиш ва ривожланиш суръатлари комплекс равишда ўрганилди. Тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики, NaCl билан шўрланиш таъсири остида бутун онтогенез мобайнида картошка аъзоларининг гормонал мувозанати сезиларли ўзгаришларни бошдан кечиради: цитокинин ва ауксинлар миқдори пасаяди, АБК даражаси эса кўтарилади, натижада цитокинин+ИУК/АБК муносабати пасаяди. Гормонал мувозанатнинг кўрсатиб ўтилган ўзгаришлари стрессга бўлган жавоб натижаси бўлибгина қолмай, балки мослашувчанлик аҳамиятига эгадир. Ўтказилган тадқиқотлар гормонал баланснинг ўзгаришлари ва физиологик жараѐнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини берди.
#шўрланиш #ауксин #цитокинин #картошка