Articles : Maxmudov N

27-31 423 Jul 13, 2022 6:37:17 PM
Annotation

Тил миллат мавжудлиги ва бирлигини таъминлаб, этнос фикрлаш усулининг ривожланиши негизининг юрагида бўлади. Тил унда сўзлашувчи киши маънавий дунёсининг таянчи, халқ маънавияти ва маданиятининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон эришган мустақилликнинг илк йилларидаёқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан маънавий-маърифий ислоҳотлар масалаларига биринчи даражали аҳамият бериб келиниб, улар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, деб эълон қилинган. Бевосита И.А.Каримов иштирокида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимизнинг ҳалол ва адолатли тил сиёсатининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мазкур тил сиёсатининг сўзсиз амалга оширилишини кафолатлайди. Бу сиёсатнинг моҳияти давлат тили – ўзбек тилининг каби, кўп миллатли республикамизнинг тенг ҳуқуқли фуқаролари ҳисобланмиш бошқа тилларда сўзлашувчи аҳолининг ҳам доимий равишда ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

#давлат сиёсати #миллий қадрият #маънавий дунё #: тил #миллийтарихий мулоқот #кўп миллатли