Articles : Mamadjanova Gulmira Musinovna

159-163 311 Oct 17, 2022 4:48:26 PM
Annotation

Мақолада когнитив бирликларни ифодалаш учун қўлланиладиган лингвокультурология фанининг асосий тушунчаларидан бири – лингвокультуремаларнинг фреймлари масалалари очиб берилган. Бу атама сунъий интеллект, билимлар муҳандислиги, ижтимоий фанлар, нашриёт тизимлари, телекоммуникация, компьютер тармоқлари, дастурлаш, видеография каби турли фан соҳаларида ҳам фаол қўлланилади. Маълумки, рамкалар ахборотни узатишнинг иқтисодий усули бўлиб, уни қайта ишлаш жараёнини тезлаштиради, чунки улар аниқ ва яширин назарда тутилган маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу мақолада илмий тадқиқот натижалари асосида "Лингвокультуремаларнинг фрейм тақдимотлари русча-ўзбекча луғати" ни тайёрлаш жараёни ҳамда унинг луғат ёзувининг бир парчаси келтирилган.

#когнитив бирликлар #фрейм тақдимотлари #тилшунос Г. Бейтсон #виртуал образлар фреймлари #фрейм-ҳикоялар