Articles : Zulfikarov Sh
Мақолада таъкидланишича, экологик барқарорликни таъминлашнинг фалсафий муаммолари ривожланишнинг янги босқичида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий тузилмалар ва илмий муассасаларда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ушбу илмий муаммо минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи глобал экологик инқироз шароитида инсон ҳаётининг моддий ва маънавий асосларини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, экологик барқарорлик бутун ижтимоий- иқтисодий комплексни ривожлантириш ва инсон манфаатларини таъминлашга тааллуқлидир. Мақоланинг муаллифларининг таъкидлашларича, ҳозирги ривожланиш босқичида жамият, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий-иқтисодий тузилмалар глобал, минтақавий, маҳаллий экологик муаммоларни ҳал қилишга эътибор бермоқда.
#жамоат ташкилотлари #экология #биологик хилма-хиллик #сув #барқарорлик #давлат идоралари #ўсимлик ва ҳайвонот дунёси