Articles : Raxmanov Z
Мақолада Фарғона қадимги маданиятларини даврлаштиришда тадқиқотчиларнинг олиб борган изланишлари натижасида қўлга киритилган материаллар ва улар чиқарган хулосалар таҳлил қилинган. Мутахассислар томонидан тайѐрланган даврлаштиришга оид жадвал ва схемалар солиштириш орқали кўриб чиқилган.
#Фарғона водийси #даврлаштириш #моддий маданиятлар #даврий схема #археологик топилма #зироатчилар #чорвадорлар
Мақолада Фарғона водийсига Саразм маданияти типидаги қадимги деҳқончилик хўжалигини юритувчи қабилаларнинг кириб келиши ва ушбу ҳудудда бутун маданият қатламидан гувоҳлик берувчи, кейинчалик Чуст маданиятининг асоси ҳисобланган сўнгги энеолит ва илк бронза даври билан даврлаштирилган топилмалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилган.
#Саразм #“Сўх тош тумори” #“Хок хазинаси” #“Афлотун хазинаси” #“Қорасу тарози тоши” #Чақмоқ-илон #Зрвана
Мақолада Фарғона вилоятидаги Сўфон мозор-қўрғонида олиб борилган тадқиқот ишлари ёритилган. Бунда, узоқ вақтлар давомида илк темир даврига тааллуқли деб келинган Сўфон мозор-қўрғонида бронза даври ва милодий IV-V асрларга оид қўрғонлар ҳам мавжудлиги ҳақидаги илмий хулосалар берилган. Шунингдек, қўрғон материаллари таҳлили масаласида айрим янги фаразлар илгари сурилган.
#Фарғона вилояти #Исфайрам-Марғилонсой воҳаси #Сўфон #қабр-қўрғон #бронза даври #Эйлатон-Оқтом маданияти