Articles : Isag'aliyev M
Ушбу ишда адабиёт ва муаллифлар маълумотларига кўра ҳозирги замон тупроқларининг аналоглари палеозой эрасининг девон даврида, бундан 365 млн. йил аввал ҳосил бўлганлиги келтирилган. Бўз тупроқларнинг мезозой эрасининг учламчи даврида шаклланганлигига эътибор қаратилган.
#ўсимлик #давр #каштан #тупроқ #бўз #ўтлоқи #эра #қора #торфли тупроқ
Ишда Фарғона водийсининг чўл минтақасидаги қумли даҳаларидан қишлоқ хўжалигида узоқ вақт фойдаланиш натижасида минтақага хос қумли чўл тупроқларининг шаклланиши, бундан ташқари, қумли чўл минтақа тупроқларига ва қум даҳаларига антропоген омил таъсири натижасида гумус ва озуқа элементларининг ортиши ҳақида фикр юритилади.
#трансформация #регион #гумус #чўл #антропоген #қум барханлари #қумлар
Жанубий Фарғонанинг тўқ ва типик бўз тупроқлар каскадида шаклланган бир геокимѐвий
ландшафтдаги изен ўсимлигининг биогеокимѐвий ўзига хослиги тадқиқ қилинган. Аккумулятив ҳолатдаги
типик бўз тупроқларда изен баргида йод, олтин, кумушни, илдизида эса олтин, руҳ, кадмий, самарий ва
бошқаларни аккумуляцияси кузатилди. Бу элементлар изен учун фаол сингдирилувчи ва биологик ушланиб
қолувчи элементлар гуруҳига киради.
#элемент #провинция #концентрация #эталон #ландшафт #сингдириш #кул #изен #аномал #геокимѐ #субрегион
Мақолада суғориладиган ўтлоқи саз тупроқдаги кимѐвий элементларнинг кларк миқдори ва концентрация кларки, кларк тақсимоти ҳамда логарифмлари келтирилган, бу кўрсаткичга кўра элементларнинг миқдори -2,0 дан 4,41 гача тебраниши исботланган.
#миграция #провинция #аккумуляция #концентрация кларки #кларк тақсимоти #логарифм #кимѐвий элемент
Мақолада тупроқ ва сувда йод ва фтор элементларининг етишмаслиги ѐки ортиқчалиги қалқонсимон без, саратон касалликларининг келиб чиқиши ва тиш эмалига таъсири ўрганилган.
#аномал #кимѐвий элемент #ортиқча #етишмаслик #тиш эмали #эндемик касалликлар #эндемик провинция
Мақолада оч тусли бўз тупроқлар шароитида доривор тиканли ковул (Capparis spinosa) ўсимлигининг морфогенетик хусусиятлари, макро ва микроэлемент таркиби, биологик сингдириш коэффициенти ўрганилган, шунингдек, макроэлементлардан фосфорга, микроэлементлардан руҳга талабчанлиги юқори эканлиги исботланган.
#тур #оч тусли бўз #концентрация кларки #доривор тиканли ковул #морфогенетик #макро- ва микроэлементлар таркиби